locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Экитике «Ливерпуль» тарихида ноёб натижа қайд этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Экитике «Ливерпуль» тарихида ноёб натижа қайд этди
Фото: Getty Images

Франциялик ҳужумчи Уго Экитике сўнгги 12 йил ичида “Ливерпуль” сафида илк учта ўйинида гол уришга муваффақ бўлган икки футболчидан бирига айланди.

23 ёшли форвард Англия Премьер Лигаси 2-тури доирасидаги “Ньюкасл”га қарши баҳснинг (3:2) 46-дақиқасида ўзининг “қизиллар” сафидаги навбатдаги голини киритишга муваффақ бўлди.

Аввалроқ у Англия Суперкубоги доирасида “Кристал Пэлас”га қарши ўйинда (2:2, пенальтилар серияси – 2:3) ҳамда АПЛнинг 1-туридаги “Борнмут”га қарши беллашувда (4:2) рақиб дарвозасини ишғол қилган эди.

Экитикедан аввал бундай натижага “Ливерпуль” сафида фақатгина англиялик ҳужумчи Даниэль Старриж эришган. У 2013 йилда “Челси”дан “қизиллар” жамоасига ўтган ва клуб сафидаги дастлабки тўрт учрашувда ҳам гол уришга муваффақ бўлган.

Экитике ҳозирга қадар мерсисайдликлар сафида 3 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг