locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Экитике фаолиятини «Реал»да давом эттириши мумкин

Мадрид клуби «Ливерпуль» ҳужумчисининг ҳаракатларини диққат билан кузатиб бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпуль» ҳужумчиси Уго Экитике Англия клубидаги муваффақиятли дебютидан сўнг Мадриднинг «Реал» клуби эътиборига тушди. Испания гранди футболчининг ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда ва уни сотиб олиш имкониятларини баҳоламоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Экитике 2025 йилнинг июль ойида Германиянинг «Айнтрахт» клубидан «Ливерпуль» сафига келиб қўшилган эди. Томонлар ўртасидаги келишув олти йилга мўлжалланган бўлиб, 2031 йилнинг июнига қадар амал қилади.

Фаолияти давомида «Реймс» ва «ПСЖ» каби клубларда ҳам тўп сурган Экитике, жорий мавсумда мерсисайдликлар сафида барча турнирлар доирасида 42 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу баҳсларда 17 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, айни дамда Экитикенинг бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил этмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг