Эдуардо Бове — «Уотфорд» футболчиси (Романо)
Аввалроқ 23 ёшли футболчи юрак хуружини бошидан кечирганди.
ФОТО: Getty Images
Аввал юрак фаолияти тўхтаб қолиш ҳолатини бошдан кечирган «Рома» яримҳимоячиси Эдуардо Бове фаолиятини Англиянинг «Уотфорд» клубида давом эттиради. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Манбага кўра, 23 ёшли италиялик футболчи келаси ҳафта «Уотфорд» сафида бўлади. Томонлар трансфернинг деярли барча шартлари бўйича келишувга эришган.
Қайд этилишича, Бове жорий мавсумда соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб майдонга туша олмади. Футболчининг «Рома» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Эдуардо Бове А Сериянинг «Интер»га қарши учрашувида юраги тўхтаб қолган эди. Ўшанда у «Фиорентина» сафида ижара асосида тўп сураётган эди.
Насрулло Каримов
Журналист