locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эдин Жеко Босния ва Герцеговина терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди

40 ёшли “Шальке” ҳужумчиси терма жамоа сафидаги сўнгги учрашувини 2-октябрь куни Швецияга қарши ўтказишини маълум қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Босния ва Герцеговина терма жамоаси сардори Эдин Жеко миллий жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилди. 40 ёшли “Шальке” ҳужумчиси терма жамоа сафидаги сўнгги учрашувини 2-октябрь куни Швецияга қарши ўтказишини маълум қилди.

Жеко ижтимоий тармоқдаги саҳифасида болалигидан миллий терма жамоа футболкасини кийишни орзу қилганини ва бу шарафни доимо фахр билан қабул қилганини таъкидлади. Ҳужумчининг айтишича, энди терма жамоадаги ўрнини ёш авлодга бўшатиш вақти келган.

Босния ва Герцеговина сентябрь охирида Миллатлар лигаси доирасида Польша ва Руминияга қарши сафар учрашувларини ўтказади. Шундан сўнг Жеко 2-октябрь куни Швецияга қарши уй баҳсида терма жамоа билан хайрлашади.

Маълумот учун, Жеко Босния ва Герцеговина терма жамоаси сафида 151 та учрашув ўтказиб, 73 та гол ва 31 та голли узатма қайд этган. У миллий жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг