Эдерсон «МЮ»га ўтиш учун барча музокараларни тўхтатди
Ҳозирда томонлар ушбу трансферни тезроқ якунлашни исташмоқда.
ФОТО: Getty Images
«Аталанта»нинг бразилиялик яримҳимоячиси Эдерсон инглиз клуби сафида ўйнаш истагида, унга қизиқиш билдирган бошқа барча жамоалар билан музокараларни музлатиб қўйди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, клублар айни дамда фаол музокаралар олиб боришмоқда. «Қизил иблислар» ушбу трансферни тезроқ якунлашни режалаштирган.
Маълумот учун, 26 ёшли марказий ярим ҳимоячи 2022 йилнинг ёзидан буён «Аталанта» сафида тўп суриб келади. Жорий мавсумда у барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали бразилиялик футболчининг нархини 40 миллион евро деб баҳолаган.
Насрулло Каримов
Журналист