locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эдер Милитао қачон майдонга қайтиши маълум бўлди

Милитао 21-апрел куни “Алавес”га қарши учрашувда чап сонининг орқа қисмида жиддий жароҳат олган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Реал Мадрид” ҳимоячиси Эдер Милитаонинг жароҳатдан кейин қачон сафга қайтиши мумкинлиги маълум бўлди. Diario AS маълумотига кўра, 28 ёшли бразилиялик футболчининг сентябр охири ёки октябр бошидаги халқаро танаффусдан кейин майдонга қайтиши кутилмоқда.

Милитао 21-апрел куни “Алавес”га қарши учрашувда чап сонининг орқа қисмида жиддий жароҳат олган эди. Кейинчалик унда мушак пайининг проксимал қисмида узилиш аниқланган ва футболчи 28-апрел куни операция қилинган. Шундан бери у тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.

Дастлаб Милитаонинг тўрт-беш ой майдонга туша олмаслиги тахмин қилинган эди. Ҳозирги маълумотларга кўра, унинг тикланиши режа асосида кетмоқда ва ҳимоячи сентябр ёки октябр ойида яна жамоа ихтиёрига қайтиши мумкин.

Маълумот учун, Милитао сўнгги йилларда бир неча оғир жароҳатларни бошдан кечирган. У 2024-йилдан буён икки марта тизза хачсимон боғламидан жароҳат олган, шунингдек, сон мушаклари билан боғлиқ муаммолар сабаб ҳам узоқ муддат майдондан четда қолган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг