locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эдегор жароҳати сабаб камида бир ойга сафдан чиқди

Футболчи АПЛ доирасида “Вест Хэм”га қарши баҳсда тиззасидан жароҳат олганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эдегор жароҳати сабаб камида бир ойга сафдан чиқди
ФОТО: Getty images

“Арсенал” сардори Мартин Эдегор жароҳати сабаб камида бир ой давомида жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.

Манбага кўра, футболчи 4 октябрь куни АПЛ доирасида “Вест Хэм”га қарши баҳсда тиззасидан жароҳат олганди.

Қайд этилишича, норвегиялик 26 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи жароҳат сабаб ноябрь ойи охиригача сафдан чиққан.

Шу тариқа, Эдегор “Фулхэм”, "Кристал Пэлас", "Бёрнли", "Сандерленд", "Атлетико" ва "Славия"га қарши ўйинларни ўтказиб юбориши аниқ.

Катта эҳтимол билан у 23 ноябрь кунги Лондон дербисидаги “Тоттенхэм”га қарши баҳсга қадар сафга қайтиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Эдегор жорий мавсумда 7 та ўйинда 2 та голли узатма берди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг