locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эдегор реабилитация жараёни ҳақида гапирди: «Ҳар куни мақсадимга яқинлашётгандекман»

«Арсенал» яримҳимоячиси АПЛнинг 7-турида жароҳат олганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эдегор реабилитация жараёни ҳақида гапирди: «Ҳар куни мақсадимга яқинлашётгандекман»
ФОТО: Getty Images

Лондонинг «Арсенал» клуби ва Норвегия миллий жамоаси яримҳимоячиси, 26 ёшли Мартин Эдегор жароҳатдан тиканиш жараёни ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Бу ҳафта реабилитациям устида жуда кўп ишладим — жараён жуда яхши кетмоқда. Ҳар куни финал босқичига яқинлашётганимни ҳис қилаяпман, у ерда жараён анча қизиқарли бўлади. Майдонда бироз ишладим, машғулот ҳам қилдим, шунинг учун ўзимни мақсад сари дадил бораяпгандек ҳис қилаяпман.

Реабилитациянинг энг яхши қисми ҳам шу — жамоага қайтиш яқинлашганда, майдонда кўпроқ ишлай оласиз ва тиканиш жараёнида янада агрессив бўлиш имконияти пайдо бўлади. Ўзимни тобора кучлироқ сезмоқдаман. Қайтишимни интиқлик билан кутяпман, тўғри йўлдамиз, ҳаммаси яхши кўринмоқда», — дея Эдегорнинг сўзларини келтиради «Арсенал» расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, Эдегор АПЛнинг 7-турида «Вест Хэм»га қарши ўйинда (2:0) чап тиззасининг медиал коллатерал боғламидан жароҳат олган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг