locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эдди Хау Чемпионлар Лигаси рекордини янгилашга жуда яқин турибди

«Ньюкасл» бош мураббийи ўзига хос статистикани қайд этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Европа Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичида «Ньюкасл»нинг «Қорабоғ» устидан қозонган йирик (6:1) ғалабаси жамоа устози Эдди Хау учун тарихий натижага айланди.

Squawka нашри хабар беришича, ушбу муваффақият Хау учун жорий мавсумдаги бешинчи ғалаба бўлди ва у англиялик мураббийлар орасида бир мавсумдаги ғалабалар сони бўйича миллий рекордни такрорлади.

Айни дамда Эдди Хау ушбу кўрсаткич бўйича яна икки нафар афсонавий мутахассис билан биринчи ўринни бўлишиб турибди. Аввалроқ фақат Бобби Робсон (2002/2003 йилги мавсумда «Ньюкасл» билан) ва Грэм Поттер (2022/2023 йилги мавсумда «Челси» билан) бир мавсум давомида ЙЧЛда бешта ғалабага эришган эди.

«Ньюкасл» амалда кейинги босқич масаласини ҳал қилиб бўлганини ҳисобга олсак, Эдди Хауга мутлақ янги рекорд ўрнатиш учун камида учта имконият мавжуд бўлади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг