locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эдди Хау АПЛ гранди ёки Англия терма жамоасини бошқаришга тайёр

Икки йил аввал унга Англия терма жамоасидан таклиф бўлган. Бироқ ўша пайтда мутахассис уни рад этган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Ньюкасл»нинг собиқ бош мураббийи Эдди Хау яқин вақт ичида мураббийлик фаолиятига қайтишга шошилмаяпти. Бироқ англиялик мутахассис кучли лойиҳа пайдо бўлса, жумладан АПЛнинг топ-клубларидан бири ёки Англия терма жамоасидан таклиф тушса, танаффусини якунлашга тайёр. Бу ҳақда Telegraph Sport нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Хау узоқ муддатли таътил олишни режалаштирган ва мавсум давомида келиб тушадиган ҳар қандай таклифни қабул қилмоқчи эмас. Шу билан бирга, жозибадор лойиҳа пайдо бўлса, у қарорини ўзгартириши мумкин. Хусусан, Хау «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлиги варианти юзага келса, уни кўриб чиқишга тайёр экани айтилмоқда.

Шунингдек, 48 ёшли мутахассис келажакда Англия терма жамоасини бошқаришга катта қизиқиш билдирмоқда. Telegraph Sport маълумотига кўра, Хау айни пайтда миллий жамоада ишлаш истагига эга. Икки йил аввал унга Англия терма жамоасидан таклиф бўлгани, бироқ ўша пайтда мутахассис уни рад этгани ҳам қайд этилган.

Маълумот учун, Эдди Хау 2021 йилдан 2026 йилгача «Ньюкасл»ни бошқарди. Унинг қўл остида жамоа Чемпионлар лигасига қайтди ҳамда 2025 йилда Англия Лига кубогини қўлга киритди. Хау «Борнмут»даги фаолияти билан ҳам танилган ва Англия футболидаги энг тажрибали маҳаллий мураббийлардан бири ҳисобланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг