ЕЧЛ. «Ювентус» Туринда «Боруссия Д» билан жанговар дуранг қайд этди
Учрашувда жами 8та гол урилди.
ФОТО: Getty images
"Ювентус" ўз майдонида Чемпионлар Лигаси умумий босқич 1-туридан ўрин олган баҳсда "Боруссия Д" билан дуранг ўйнади - 4:4.
Мезбонлар сафида Душан Влаҳович 2 та гол урган бўлса, Кенан Йилдиз ва Ллойд Келли биттадан гол урди. Меҳмонлар сафида Карим Адейеми, Феликс Нмеча, Ян Коуту ва Рами Бенсебаини ўз номини таблога ёздириб қўйди.
86-дақиқада "Ювентус" 2:4 ҳисобида имкониятни бой бераётган бўлса-да, 90+4-дақиқада Душан Влахович ва 90+6-дақиқада Ллойд Келлининг голлари туринликларни мағлубиятдан қутқариб қолди.
Ювентус - Боруссия Дортмунд 4:4
Голлар: Адейеми, 52 (0:1). Кенан Йилдиз, 63 (1:1). Нмеча, 65 (1:2). Влахович, 67 (2:2). Коуту, 74 (2:3). Бенсебаини, 86 - пенальтидан (2:4). Влахович, 90 (3:4). Келли, 90 (4:4).
Розикжон Султонмуродов
Журналист