locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЕЧЛ. «Вильярреал» ва «Ювентус» учрашувида ғолиб аниқланмади

Турин клуби сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЕЧЛ. «Вильярреал» ва «Ювентус» учрашувида ғолиб аниқланмади
ФОТО: Getty images

"Ювентус" Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 2-турида "Вильярреал" меҳмони бўлди ва 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.

Дастлаб 18-дақиқасида мезбонлар форварди Жорж Микаутадзе ҳисобни очди. 49-дақиқада туринликлар Федерико Гаттининг голи эвазига ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан 7 дақиқа ўтиб, Франсишку Консейсау ҳисобда "кекса синьора"ни олдинга олиб чиқди.

Учрашувнинг 90-дақиқасида Ренату Вейга гол уриб, испан клубига дуранг келтирди.

Натижада "Ювентус" 2 очко тўплашга муваффақ бўлди. Испания клуби ҳисобида бир очко бор.

Чемпионлар лигаси, 2-тур

01.10.2025, чоршанба, 23:59

Вильярреал - Ювентус - 2:2

Голлар: Микаутадзе, 18 (1:0). Гатти, 49 (1:1). Консейсау, 56 (1:2). Вейга, 90 (2:2)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг