ЕЧЛ. «Спортинг» «ПСЖ»ни таслим қилди
Лиссабонликлар сафида Суарес дублга эришди.
ФОТО: Getty images
"ПСЖ" Чемпионлар Лигаси мусобақасининг умумий босқичи 7-турида Лиссабоннинг "Спортинг" клубига қарши сафарда баҳс олиб борди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Лиссабонликлар сафида Луис Суарес дубл қайд этди. Меҳмонларнинг ягона голи Хвича Кварацхелия ҳисобига ёзилди.
Натижада "Спортинг" 13 очко EЧЛ умумий босқич жадвалида олтинчи ўринга кўтарилди. "ПСЖ" 13 очко қўшимча кўрсаткичлар бўйича лиссабонликларни ортда қолдириб, бешинчи ўринда бормоқда.
ЕЧЛ. 7-тур
Спортинг - ПСЖ - 2:1
Голлар: Суарес, 74 (1:0). Кварацхелия, 79 (1:1). Суарес, 90 (2:1)
Розикжон Султонмуродов
Журналист