ЕЧЛ саралаши. \"Қайрат\" Словенияда ғалабани сақлаб қола олмади
Фото: Getty Images
УЕФА Чемпионлар лигасининг 2024/2025 йилги мавсуми биринчи саралаш босқич ўйинлари давом этмоқда.
Словениянинг “Олимпия”си Қозоғистоннинг “Қайрат” клубини қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Дастлаб 59-дақиқада Дастан Сатпаев ҳисобни очди. Аммо 66-дақиқада словениялик сафида Диого Пинто мувозанатни тиклади.
Жавоб ўйини 15 июль куни Қозоғистонда бўлиб ўтади.
ЕЧЛ. Саралаш босқичи.
“Олимпия” (Словения) 1:1 “Қайрат” (Қозоғистон)
Голлар: Пинто 66 – Сатпаев 59
Баҳром Бобонов
Редактор