ЕЧЛ. «Реал» «Марсел»дан устун келди, Мбаппедан дубль
Карвахаль қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
ФОТО: Getty images
"Реал" ўз майдонида Чемпионлар Лигаси умумий босқичи 1-турида "Марсель"ни мағлуб этди - 2:1.
Учрашувда ҳисобни меҳмонлар очди - 22-дақиқада Мэйсон Гринвуднинг пасидан сўнг Тимоти Веа гол урди. Мезбонлар 7 дақиқадан сўнг жавоб голини киритишди - пенальтини Килиан Мбаппе аниқ амалга оширди. Ўйин тугашига 9 дақиқа қолганида франциялик ҳужумчи пенальтидан иккинчи голни урди.
Аввалроқ, 72-дақиқада мадридликлар ҳимоячиси Дани Карвахаль қизил карточка олганди.
Чемпионлар лигасининг навбатдаги турида Хаби Алонсо жамоаси 30 сентябрь куни "Қайрат" меҳмони бўлади. "Марсель" шу куни "Аякс"ни қабул қилади.
Реал - Марсель - 2:1
16 сентябрь, 23:59, «Сантьяго Бернабеу»
Голлар: Веа, 22 (0:1). Мбаппе, 29 - пенальтидан (1:1). Мбаппе, 81 - пенальтидан (2:1)
Розикжон Султонмуродов
Журналист