locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

EЧЛ. «ПСЖ» икки ўйин натижасига кўра «Челси»ни 8:2 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга чиқди

Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЙЧЛ. «ПСЖ» икки ўйин натижасига кўра «Челси»ни 8:2 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга чиқди
ФОТО: Getty Images

UEFA Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичи доирасида Лондоннинг «Челси» ҳамда Франциянинг «ПСЖ» жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви якунланди. «Стэмфорд Бридж» стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар 3:0 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув бошида меҳмонлар ҳужумчиси Хвича Кварацхелия ҳисобни очган бўлса, 15-дақиқада парижликлар вингери Бредли Барколя орасидаги фарқни оширди. 62-дақиқага келиб эса Сенни Майулу учинчи голни уриб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Шу тариқа, Луис Энрике шогирдлари икки ўйин натижасига кўра 8:2 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди. Парижликлар плей-офф босқичида «Монако»ни умумий 5:4 ҳисобида мағлуб этишган эди. «Челси» эса мусобақанинг умумий босқичида 16 очко жамғариб, олтинчи ўринни эгаллаган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг