ЕЧЛ. «Ньюкасл» сафарда «Юнион»ни тор-мор этди
Инглизлар турнирдаги илк ғалабасига эришди.
ФОТО: Getty images
"Ньюкасл" Чемпионлар Лигаси мусобақасининг 2-турида меҳмонда Бельгиянинг "Юнион" клубини мағлуб этди - 4:0.
"Қарғалар" ҳужумчиси Энтони Гордон дублни расмийлаштирди. 24 ёшли англиялик 43 ва 64-дақиқаларда пенальтидан унумли фойдаланди. Шунингдек, Ник Вольтемаде (17-дақиқа) ва Харви Барнс (80-дақиқа) биттадан гол урди.
"Ньюкасл" (3) Чемпионлар Лигасидаги илк ғалабасини қўлга киритди. "Юнион" (3) илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
ЕЧЛ. 2-тур
“Юнион” 0:4 “Ньюкасл”
Голлар: Вольтемаде 17, Гордон 43, 64, Барнс 80
Розикжон Султонмуродов
Журналист