ЕЧЛ. «Ньюкасл» ПСВни йирик ҳисобда мағлуб этди
“Қарғалар” очколарини 13 тага етказиб, 7-ўринга кўтарилиб олди.
ФОТО: Getty images
"Ньюкасл" Чемпионлар Лигаси умумий босқич 7-туридан ўрин олган ПСВга қарши ўйнаб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
“Қарғалар” сафида Висса, Гордон ва Барнс голларга муаллифлик қилди.
Натижада "Ньюкасл" очколарини 13 тага етказиб, 7-ўринга кўтарилиб олди. ПСВ эса 8 очко билан 22-поғонага тушиб кетди.
ЕЧЛ. 7-тур.
Ньюкасл — ПСВ 3:0
Голлар: Висса (8), Гордон (30), Барнс (65).
Ньюкасл — Поуп, Триппьер (Уиллок, 87), Тиав, Ботманн, Ҳолл, Гимараэс (Майли, 45+3), Тонали, Жоэлинтон (Рэмзи, 72), Барнс, Гордон (Эланга, 72), Висса (Волтемаде, 72).
ПСВ — Ковар, Силдийя, Шутен, Гасиоровски, Салоҳ-Эддин (Обиспо, 45), Ваннер, Жуниор, Верман, Ман (Байрактаревич, 62), Перишич (Дриух, 62), Тил (Фламинго, 73).
Розикжон Султонмуродов
Журналист