ЕЧЛ. «Ливерпуль» ўз майдонида «Реал»ни мағлуб этди
UEFA Чемпионлар лигаси умумий гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган баҳсда «Ливерпуль» ўз майдонида «Реал»ни қабул қилди ва минимал ҳисобда ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона гол 61-дақиқада Алексис Макаллистер томонидан киритилди.
Шу тариқа, мерсисайдликлар ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 9 тага етказиб, онлайн турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилиб олди. «Реал» эса шунча очко билан 5-ўринда бормоқда.
ЕЧЛ. 4-тур
«Ливерпуль» — «Реал» 1:0
Гол: Макаллистер (61).
Ливерпуль — Мамарадашвили, Ван Дейк, Конате, Вирц (Киеза, 88), Собослай, Макаллистер (Жонс, 78), Салоҳ, Бредли, Экитике (Гакпо, 79), Робертсон (Керкез, 88), Гравенберх.
Реал — Куртуа, Милитао, Ҳейсен, Вальверде (Диас, 90), Карререс, Чуамени, Камавинга (Родриго, 69), Гулер (Трент, 81), Беллингҳем, Винисиус, Мбаппе.