locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЕЧЛ. «Галатасарой» Истанбулда «Ювентус»ни тор-мор келтирди

Ўйинда жами 7 та гол урилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЕЧЛ. «Галатасарой» Истанбулда «Ювентус»ни тор-мор келтирди
ФОТО: Getty images

Чемпионлар лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми плей-офф босқичи доирасидаги «Галатасарой» ва «Ювентус» жамоалари ўртасидаги илк учрашув якунланди. Баҳс 5:2 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан тугади.

Ўйиннинг 15-дақиқасида турк клуби ярим ҳимоячиси Габриэл Сара ҳисобни очди. 17-дақиқада Турин клуби аъзоси Тён Копмейнерс мувозанатни тиклади. 32-дақиқада Копмейнерс дублни расмийлаштириб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошида Истанбул клуби вингери Ноа Ланг ҳисобни тенглаштирди. 60-дақиқада ҳимоячи Давинсон Санчес «Галатасарой»ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 75-дақиқада Ланг ҳам ўз ҳисобига иккинчи голни ёздириб қўйди. Учрашув якунида мезбонлар ҳимоячиси Саша Боэ якуний ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

«Галатасарой» ва «Ювентус» ўртасидаги жавоб ўйини 25 февраль куни Туриндаги «Альянц» стадионида бўлиб ўтади.

Галатасарой - Ювентус - 5:2

Голлар: Сара, 15 (1:0). Копмейнерс, 16 (1:1). Копмейнерс, 32 (1:2). Ланг, 49 (2:2). Санчес, 60 (3:2). Ланг, 75 (4:2). Боэ, 86 (5:2).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг