ЕЧЛ финалининг вақтига ўзгартириш киритилади
Фото: Getty Images
Европа Чемпионлар лигаси финали уч соат олдин бошланади. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар берди.
Қайд этилишича, УEФА жорий мавсумдан бошлаб турнир финаллари Европа вақти билан 18:00да (Тошкент вақти билан 21:00) бошланишини эълон қилди.
"Ушбу қарор логистика ва пул операцияларини тартибга солиш орқали мухлислар, жамоалар ва мезбон шаҳарлар учун умумий ўйин тажрибасини яхшилаш, шу билан бирга бир қатор аниқ имтиёзларни тақдим этиш учундир.
Шаҳар ташқарисидаги ишқибозлар учун бу жамоат транспортидан фойдаланиш имкониятини яхшилайди", — дейилади УEФА баёнотида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист