locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

EЧЛ. «Будё-Глимт» ўз майдонида «Интер»ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 24 февраль куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Европа Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичи дастлабки учрашувида Норвегиянинг «Будё-Глимт» жамоаси ўз майдонида «Интер»ни қабул қилди. Будёдаги «Аспмюра» стадионида ўтган баҳс мезбонларнинг 3:1 ҳисобдаги ишончли ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 21-дақиқасида Сондре Брунстад ҳисобни очиб, норвегияликларни олдинга олиб чиқди. 30-дақиқада эса «Интер» ҳужумчиси Франческо Эспозито жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди. Бироқ иккинчи бўлимда мезбонлар босимни оширишди: 61-дақиқада Йенс Петтер Хёуг жамоасининг иккинчи голини урди, ортидан уч дақиқа ўтиб Каспер Хёг ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 24 февраль куни Миландаги машҳур «Сан-Сиро» стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, умумий босқич якунларига кўра, «Будё-Глимт» 9 очко билан 23-ўринни, «Интер» эса 15 очко билан 10-поғонани эгаллаган эди.

Чемпионлар Лигаси. Плей-офф

«Будё-Глимт» — «Интер» 3:1

Голлар: Брунстад (21), Хёуг (61), Хёг (64) — Эспозито (30).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг