locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

EЧЛ. «Бавария» ўз майдонида «Спортинг»ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

Чемпионлар лигасининг 6-тур ўйинлари старт олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

UEFA Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 6-туридан ўрин олган «Бавария» ва «Спортинг» ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди ва унда мюнхенликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб Йозуа Киммих 54-дақиқада автогол муаллифига айланди ва меҳмонларни олдинга чиқарди. 65-дақиқада Серж Гнабри мувозанатни тиклади.

Орадан 4 дақиқа ўтиб Ленарт Карл ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келди. 77-дақиқада эса Жонатан Та учрашувга мантиқий нуқта қўйди.

Шу тариқа, «Бавария» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 15 тага етказиб олди ва жадвалда иккинчи ўринда бормоқда. «Спортинг» эса 10 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди.

ЙЧЛ. 6-тур

«Бавария» — «Спортинг» 3:1

Голлар: Гнабри (65), Карл (69), Та (77) — Киммих (автогол, 54).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг