ЕЧЛ. «Барселона» Кунденинг дубли эвазига «Айнтрахт»дан устун келди
"Барселона" очколарини 10 тага етказиб, турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда.
ФОТО: Getty images
"Барселона" Чемпионлар Лигаси умумий босқич 6-туридан ўрин олган "Айнтрахт"га қарши баҳсда ғалаба қозонди - 2:1.
Учрашувнинг 10-дақиқасида VAR каталонияликлар форварди Роберт Левандовскининг голини бекор қилди. Биринчи бўлим ўрталарида немислар ҳисобда олдинга чиқиб олишди - Кнауфф гол урди. Танаффусдан сўнг "кўк-анорранглилар" ҳимоячиси Жюль Кунде 3 дақиқа ичида иккита гол уриб, мезбонларга ғалаба келтирди.
Шундай қилиб, "Барселона" очколарини 10 тага етказиб, турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. "Айнтрахт" эса 4 очко билан 30-поғонада бормоқда.
ЕЧЛ. 6-тур
Барселона - Айнтрахт - 2:1
Голлар: Кнауфф, 21 (0:1). Кунде, 50 (1:1). Кунде, 53 (2:1)
Розикжон Султонмуродов
Журналист