locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

EЧЛ. «Арсенал» ўз майдонида «Байер»ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқди

Томонлар ўртасидаги дастлабки баҳс дуранг билан якунланганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

УЕФА Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичи доирасидаги Лондоннинг «Арсенал» ҳамда Германиянинг «Байер» жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви якунланди. Лондондаги «Эмирейтс» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 36-дақиқасида «канонирлар» вингери Эберечи Эзе жарима майдончаси ташқарисидан бурилиб йўллаган зарбаси билан ҳисобни очди. 63-дақиқага келиб эса яримҳимоячи Деклан Райс жамоасининг иккинчи голини уриб, орадаги фарқни оширди.

Жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашувда 1:1 ҳисобига дуранг қайд этилган эди. Икки ўйин натижасига кўра (3:1) «Арсенал» чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Леверкузеннинг «Байер» жамоаси эса ушбу босқичда мусобақадаги иштирокини якунлади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг