locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЕЧЛ. «Арсенал» сафарда «Атлетик»ни мағлуб этди

Захирадан майдонга тушган футболчилар ғалаба голларига муаллифлик қилишди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЕЧЛ. «Арсенал» сафарда «Атлетик»ни мағлуб этди
ФОТО: Getty images

Чемпионлар лигаси 2025/2026 йилги мавсуми умумий босқичи 1-туридан ўрин олган «Атлетик» Бильбао – «Арсенал» учрашуви якунланди.

Учрашув Лондон клубининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

72-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Габриэл Мартинелли ҳисобни очди. У майдонга 71-дақиқада туширилган эди. 87-дақиқада эса вингер Леандро Троссард «Арсенал»нинг устунлигини мустаҳкамлади.

Кейинги турда англияликлар 1 октябрь куни «Олимпиакос»га қарши ўйнашади. «Атлетик» эса шу куни Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши майдонга тушади.

Чемпионлар лигаси. Умумий босқич. 1-тур
«Атлетик Б» (Бильбао, Испания) – «Арсенал» (Лондон, Англия) - 0:2
Голлар: 0:1 — Мартинелли (72’), 0:2 — Троссард (87’)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг