locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЕЧЛ. Ҳафтасининг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар эълон қилинди

Ғолиб УЕФА расмий сайтида мухлислар овози орқали аниқланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Чемпионлар лигаси. Ҳафтасининг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар эълон қилинди
ФОТО: Getty images

Ушбу ҳафта Чемпионлар лигаси умумий босқичи 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди. УЕФА ҳафтанинг энг яхши футболчиси номига даъвогар тўрт нафар футболчини эълон қилди.

Номзодлар қуйидагилар:

Маркус Рэшфорд («Барселона»)
Душан Влахович («Ювентус»)
Маркус Тюрам («Интер»)
Франсишку Тринкан («Спортинг»)

Рэшфорднинг дубли «Барселона»га «Ньюкасл» устидан (2:1) ғалаба қозонишда ёрдам берди.

Влаховичнинг икки голи ва бир ассисти «Ювентус»га Дортмунднинг «Боруссия»си билан (4:4) дуранг ўйнаш имконини берди. Тюрамнинг икки тўпи «Интер»га «Аякс»ни (2:0) мағлуб этишга сабаб бўлди, Тринкан эса «Қайрат»га қарши баҳсда (4:1) икки марта гол урди.

Ғолиб УЕФА расмий сайтида мухлислар овози орқали аниқланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг