locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

EЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди

Ушбу номинация бўйича тўрт нафар футболчи ўзаро кураш олиб боради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди
ФОТО: Getty Images

УЕФА матбуот хизмати Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-тур ўйинлари якунларига кўра ҳафтанинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

Номинантлар қаторига қуйидаги футболчилар киритилди:

• Горка Гурусета — «Атлетик» ҳужумчиси, «Қорабоғ»га (3:1) қарши ўйинда дубль қайд этди.

• Деннис Ман — «ПСВ» вингери, «Наполи»га (6:2) қарши ўйинда дубль қайд этди.

• Феликс Нмеча — «Боруссия Д» яримҳимоячиси, «Копенгаген»га (4:2) қарши ўйинда дубль қайд этди.

• Фермин Лопес — «Барселона» яримҳимоячиси, «Олимпиакос»га (6:1) қарши ўйинда хет-трик қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Чемпионлар лигаси турнир жадвалида «ПСЖ» 9 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Бавария», «Интер», «Арсенал» ва «Реал» ҳисобида ҳам шунча очко мавжуд ва жамоалар мос равишда 2—5-ўринларни эгаллаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг