locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

EЧЛ. 8 та гол урилган баҳсда «Барселона» аёллар жамоаси «Реал»ни йирик ҳисобда тор-мор этди

Томонлар ўртасидаги жавоб ўйини 2 апрел куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Аёллар ўртасидаги Чемпионлар Лигасининг чорак финал дастлабки учрашуви якунланди. «Альфредо ди Стефано» стадионида кечган баҳсда «Реал» ва «Барселона» жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Ушбу ўйинда каталонияликлар 6:2 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.

Ўйиннинг 6-дақиқасида Ева Пайор ҳисобни очиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 13-дақиқада Эсме Бругтс «кўк-анорранглилар»нинг устунлигини иккитага оширди. 30-дақиқада Линда Кайседо мадридликларнинг жавоб голини урди. Бироқ, орадан икки дақиқа ўтиб Ирен Паредес учинчи голни киритди. 57-дақиқада Пайор дублни расмийлаштирган бўлса, 64-дақиқада Виктория Лопес ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

66-дақиқада Кайседо ҳам дубл қайд этишга муваффақ бўлди. Учрашув якунида, 89-дақиқада Алексийа Путеляс пенальтини аниқ амалга ошириб, якунги нуқтани қўйди.

Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 2 апрел куни бўлиб ўтади. Турнирнинг финал баҳси эса 23 май куни Ослодаги «Уллевол» стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг