ЕЧЛ 4-турининг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
4 футболчи ғолиблик учун кураш олиб боради.
ФОТО: Getty images
УЕФА расмий сайти Чемпионлар Лигаси 4-турининг энг яхши футболчиси номига даъвогарларни эълон қилди.
Кучли тўртликдан Микель Мерино ("Арсенал"), Фил Фоден ("Манчестер Сити"), Карлуш Форбс Борхес ("Брюгге") ва Виктор Осимхен ("Галатасарой") жой олди.
Мерино Праганинг "Славия" клубига қарши ўйинда (3:0) дубль қайд этган бўлса, Фоден Дортмунднинг "Боруссия" клубига қарши ўйинда (4:1) икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди, Борхес "Барселона"га қарши баҳсда (3:3) иккита гол ва ассист қайд этди, Виктор Осимхен эса ҳет-триги билан "Аякс"ни ранжитди (3:0).
Кейинги тур ўйинлари 25 ва 26 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист