Эбола туфайли ДР Конго терма жамоаси ЖЧ-2026 олдидан мухлислар билан хайрлашув тадбирини бекор қилди
ДР Конго терма жамоаси расмий вакили Жерри Калемо мамлакатда Эбола безгак касаллиги тарқалгани сабабли, жамоа 2026 йилги Жаҳон чемпионатига жўнаб кетишдан олдин ўтказилиши керак бўлган уч кунлик ички йиғин ва мухлислар билан хайрлашув маросимини бекор қилганини маълум қилди.
«Тайёргарлик уч босқичдан иборат бўлиши керак эди: биринчиси — Киншасада (ДР Конго пойтахти), у ерда биз мухлислар билан хайрлашишимиз лозим эди; иккинчиси — Бельгия ва Испанияда, у ерда Дания ҳамда Чили терма жамоаларига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказдик; ва учинчи босқич — 11 июндан АҚШнинг Хьюстон шаҳрида бошланади. Биз фақат биринчи босқични — Киншасадаги йиғинни бекор қилишга мажбур бўлдик», — дея Калемонинг сўзларини келтиради ESPN.
Эслатиб ўтамиз, ДР Конго терма жамоаси шарафини Москва «Спартак» клуби футболчиси Тео Бонгонда ҳам ҳимоя қилади (у ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши кутилмоқда).
Аввалроқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ДР Конго ва Угандада Эбола безгак касаллиги тарқалишини халқаро аҳамиятга эга бўлган фавқулодда вазият, деб эълон қилган эди.