locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эберечи Эзе янги мавсумни АПЛ грандларидан бирида бошламоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эберечи Эзе янги мавсумни АПЛ грандларидан бирида бошламоқчи
Photo: gettyimages

"Кристал Пэлас" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эберечи Эзе яқинлашиб келаётган трансферлар даврида жамоасини ўзгартирмоқчи.

26 ёшли футболчи аллақачон "бургутлар" раҳбариятига ўз истагини билдирган, деб хабар беради TBR Football. Англиялик футболчига "Манчестер Сити," "Тоттенхэм," "Астон Вилла" ва "Ньюкасл" клублари қизиқиш билдирмоқда, бугунгача "Ливерпуль," "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" ҳам даъвогарлар қаторида эди.

Transfermarkt портали мутахассислари Эберечи Эзенинг нархини 55 млн евросига баҳоламоқда. Жорий мавсумда футболчи барча мусобақаларда "Кристал Пэлас" сафида 38 та ўйинда тўққизта гол ва 11 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг