locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Easman: Ди Грегорио — “Борнмут” футболчиси

“Ювентус” дарвозабони АПЛ клубига ижарага ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Ювентус” дарвозабони Миккеле Ди Грегорио фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиради. Италиялик футболчи янги мавсумни “Борнмут” сафида ижара асосида ўтказади. Бу ҳақда инглиз клуби расман маълум қилди.

29 ёшли дарвозабон ўтган мавсумда “Ювентус” сафида барча мусобақаларда 37 та учрашувда майдонга тушиб, 36 та гол ўтказиб юборган. Ди Грегорио 17 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Дарвозабоннинг Турин клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Энди у янги мавсум давомида АПЛда “Борнмут” шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, “Борнмут” АПЛнинг янги мавсумидаги илк учрашувида “Манчестер Сити”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Жамоа навбатдаги турда “Эвертон”га қарши майдонга тушади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг