Дзюдо. Ўзбекистон ёшлари Осиё чемпионатига жўнаб кетди
13-14 сентябрь кунлари Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
photo: judouz
Ёшларимиз ҳам Осиё чемпионатига жўнаб кетишди
13-14 сентябрь кунлари Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Қитъа биринчилигида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақа манзилига жўнаб кетди. Дзюдочиларимиз тўлиқ (18 нафар) таркибда Осиё чемпионати медаллари учун татамига чиқишади. Биздан ташқари Индонезия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Мўғулистон ва Корея Республикаси терма жамоалари таркибида ҳам 18 нафар (9 ўғил бола, 9 қиз)дан дзюдочи бор.
Умуман олганда, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қитъамизнинг 20 давлатидан жами 198 нафар (106 ўсмир, 92 қиз) дзюдочи ўз маҳоратини намойиш этади.
Иброҳим Жалолов
Редактор