locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Замохшари Бекмуродов Prague European Open ғолиби, Қурбонбоевада бронза!

Ўзбекистон жамоаси 1 та олтин ва 1 та бронза медали билан 35 давлат орасида 3-ўринга кўтарилиб олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Замохшари Бекмуродов Prague European Open ғолиби, Қурбонбоевада бронза!
photo: judouz

Чехиянинг Прага шаҳрида ўтказилаётган Европа Очиқ кубогининг биринчи кунида дзюдочиларимиз икки марта шоҳсунага кўтарилишди.

Қувонарлиси, бухоролик ёш дзюдочимиз Замохшари Бекмуродов Prague European Open 2025 чемпионига айланди. Фаолиятида илк бор -73 кг вазн тоифасида курашган 20 ёшли полвонимиз тажрибали рақибларини енгиб, нуфузли мусобақа ғолиби бўлди. Бекмуродов финал беллашувида украиналик Саид-Магомед Халидовни бир дақиқада оғритиш усули билан мағлубиятга учратди.

Терма жамоамизга бугунги ҳисобдан иккинчи медални Ирисхон Қурбонбоева келтирди. +78 кг вазндаги вакиламиз бронза медали учун кечган баҳсда поляк Кинга Волчакни иппон баҳоси эвазига таслим этди.

Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғараши бўйича 1 та олтин ва 1 та бронза медали билан 35 давлат орасида 3-ўринга кўтарилиб олди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг