locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дьёкереш ёзда Саудия клубининг улкан таклифини рад этган

Футболчи ҳозирда “тўпчилар”да йилига 8 миллион евро соф даромад олади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дьёкереш ёзда Саудия клубининг улкан таклифини рад этган
ФОТО: Getty images

“Арсенал” форварди Виктор Дьёкерш ёзги трансфер вақтида Саудия Арабистони клубидан келган таклифни рад этган. Бу ҳақда футбол агенти Жонатан Чалкиас маълум қилди.

Манбага кўра, Яқин Шарқнинг номи ошкор қилинмаган клуби швециялик форвард учун йилига 36 миллион еврога тенг маош таклиф қилган. Бу эса унинг "Арсенал"даги ҳозирги маошидан тахминан беш баравар кўп.

Футболчи ҳозирда “тўпчилар”да йилига 8 миллион евро соф даромад олади.

Чалкиаснинг айтишича, "Спортинг" швециялик ҳужумчини "Манчестер Юнайтед"га ўтишига рози бўлган, кейинчалик келишув амалга ошмай қолган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг