locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дёкереш: «Поттер терма жамоага жуда кўп ижобий энергия олиб келди»

Эслатиб ўтамиз, инглиз мутахассиси Швеция термасини 2025 йилда қабул қилиб олган эди.
Дёкереш: «Поттер терма жамоага жуда кўп ижобий энергия олиб келди»
ФОТО: Getty images

Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Виктор Дёкереш бош мураббий Грем Поттер қўл остидаги иш жараёни ва жамоада рўй берган ўзгаришлар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, инглиз мутахассиси Швеция термасини 2025 йилда қабул қилиб олган эди.

“Ўйлайманки, у жамоага жуда кўп ижобий энергия олиб келди. Майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам жамоавий бирдамлик ва ўзаро боғлиқлик қанчалик муҳимлигини сўз билан таърифлаб бўлмайди.

У биздан ишлаб чиқилган режага қатъий амал қилишимизни, футбол ўйнашдан завқ олишимизни ҳамда Швеция шарафини ҳимоя қилиш биз — футболчилар ва бутун мамлакат учун қанчалик аҳамиятли эканини тушунишимизни талаб қилади”, — дея Дёкерешнинг сўзларини келтиради ФИФА расмий сайти.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг