Дьёкереш Португалиянинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси
У ўтган мавсум Португалия чемпионатида 33 ўйинда 39та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган.
ФОТО: Getty images
Португалия футболида 2024/25 йилги мавсум якунлари бўйича Liga Portugal Awards тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Лиссабоннинг "Спортинг" клуби ҳужумчиси Виктор Дьёкереш мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
27 ёшли швециялик футболчи Португалия чемпионатида 33 та ўйинда 39 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Энг яхши гол муаллифи "Фаренсе" футболчиси Элвис Бальде, мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси эса "Спортинг" футболчиси 18 ёшли Жеовани Кенда бўлди. У Португалия чемпионатида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист