locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дунёнинг энг оммавий футбол клублари рейтинги эълон қилинди — CIES

Унга кўра, «Реал» сайёрамизнинг энг машҳур клуби деб топилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) ижтимоий тармоқлардаги обуначилар сони бўйича дунёдаги энг машҳур футбол клублари рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Мадриднинг «Реал» клуби сайёрамизнинг энг оммавий жамоаси деб топилди. «Қаймоқранглилар»нинг расмий саҳифаларини ижтимоий тармоқларда жами 487,6 миллион киши кузатиб боради. Иккинчи ўринни Мадриднинг азалий рақиби «Барселона» (441,8 млн) эгаллаган бўлса, кучли учликни Англиянг «Манчестер Юнайтед» (238,6 млн) клуби якунлаб берган.

Кучли йигирматаликдан Европа грандлари билан бир қаторда бошқа қитъа вакиллари ҳам жой олишган. Рўйхатнинг қолган қисми қуйидагича кўриниш олди: ПСЖ (208,1 млн), «Манчестер Сити» (187,8 млн), «Ливерпуль» (179,2 млн), «Ювентус» (178,3 млн), «Бавария» (165,2 млн), «Челси» (156,5 млн), «Арсенал» (118,5 млн), «Тоттенхэм» (112,2 млн), «Атлетико Мадрид» (91,4 млн), «Интер» (82,7 млн), «Милан» (81,0 млн), «Фламенго» (71,6 млн), «Ал-Наср» (66,0 млн), «Боруссия Дортмунд» (64,6 млн), «Ал-Аҳли» (60,1 млн), «Галатасарай» (54,6 млн) ва «Рома» (43,4 млн).

Эътиборли жиҳати, таркибида афсонавий ҳужумчи Лионель Месси тўп тепаётган АҚШнинг «Интер Майами» клуби ушбу рейтингнинг 21-поғонасидан жой олди. Мазкур кўрсаткичлар замонавий футболда клубларнинг наfaқат майдондаги натижалари, балки рақамли медиа маконида ҳам қанчалик улкан нуфузга эга эканлигини яққол кўрсатиб беради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг