locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дуглас Сантос: «Неймарнинг сафга қайтиши учун дуодамиз»

Бразилия ҳимоячиси Гаитига қарши ўйиндан олдин фикр билдирди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Дуглас Сантос миллий жамоа ҳужумчиси Неймар ҳамда бўлажак Жаҳон чемпионати доирасидаги Гаитига қарши учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Неймарнинг 100 фоиз тайёр бўлишига умид қиламиз ва бунга дуодамиз. Агар Неймар тайёр бўлса, бизга жуда катта ёрдам беради. У мен ва терма жамоанинг барча футболчилари учун кумир ҳисобланади. Биз унинг ҳам миллий жамоада, ҳам клубларда қандай қилиб тарих яратганига гувоҳ бўлганмиз. Неймарнинг имкони борича тезроқ сафга қайтишига умидвормиз.

Гаити терма жамоаси — биринчи ўйинда ўзининг жисмоний кучи билан ажралиб турган жамоа. Улар шотландияликларга қарши жуда яхши ўйин намойиш этишди, шу сабабли биз Марокаш жамоасига қарши учрашувдагига нисбатан анча яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак», — дея Сантоснинг сўзларидан иқтибос келтиради ESPN.

Эслатиб ўтамиз, Неймар Бразилия терма жамоасининг турнирдаги Марокашга қарши илк учрашувини (1:1) ўтказиб юборди ва ҳозирда жароҳатидан тўлиқ тузалиш жараёнини давом эттирмоқда.

Гуруҳ босқичи мусобақалари 11-июндан 27-июнгача давом этади. Жамоалар ўзаро бир даврали тизимда (ҳар бири биттадан учрашув) ўйин ўтказишади. Плей-офф босқичига ҳар бир гуруҳдан иккитадан энг яхши терма жамоа, шунингдек, учинчи ўринни эгаллаган энг яхши 8 та жамоа йўл олади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг