Дуглас Майкон: «Бразилия терма жамоасига Карло Анчелоттининг олиб келиниши тўғри бўлди, деб ўйлайман»
Фото: Ўзбекистон футзали
Бугун пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонаси анжуманлари залида Ўзбекистон Суперкубоги-2025 учрашувига расмий меҳмон сифатида таклиф этилган Жаҳон футболи афсоналари билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
— Бразилия терма жамоасига хорижлик мураббий олиб келинди, уни мамлакатингизда қандай қабул қилишди. Анчелотти тажрибали мутахассис. Аммо кўпроқ клубларда ишлаган. Дон Карло қанчалик натижа кўрсата олади деб ўйлайсиз?
— Ўзбекистонга таклиф учун ЎФФ раҳбарига катта раҳмат. Ўйлайманки, Карло Анчелоттининг олиб келиниши тўғри бўлди. Чемпион бўлмай қўйганимизга ҳам кўп йиллар бўлиб кетди. Бизга айнан тажрибали мураббий керак эди. Ишонаманки, биз Анчелотти билан мақсадимизга етамиз", - деди Майкон.
Розикжон Султонмуродов
Журналист