locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дуглас Луиз “Ювентус”да қолишни танлади

Аввалроқ футболчининг келажаги борасида турли хабарлар тарқалган ва унга бошқа клублар қизиқиш билдираётгани айтилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Ювентус” ярим ҳимоячиси Дуглас Луиз ёзги трансфер ойнасида клубини алмаштириш ниятида эмас. Николо Скира маълумотига кўра, бразилиялик футболчи Англия Премьер-лигаси ва Франция Лига 1 клубларидан келган икки таклифни рад этган.

28 ёшли ярим ҳимоячининг мақсади — “Ювентус”да қолиб, асосий таркибдан жой олиш учун курашиш. Мавсумолди тайёргарлик жараёнида футболчига имконият берилаётгани ҳам унинг қарорига таъсир кўрсатган.

Аввалроқ Дуглас Луизнинг келажаги борасида турли хабарлар тарқалган ва унга бошқа клублар қизиқиш билдираётгани айтилганди. Бироқ футболчининг ўзи ҳозирча Туринни тарк этишни истамаяпти.

Шу тариқа, Дуглас Луиз янги мавсумни “Ювентус” сафида бошлаш ва жамоада ўз ўрнини қайтариб олишга ҳаракат қилишни режалаштирмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг