locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дуглас Луис «Ноттингем Форест» билан шартнома имзолади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дуглас Луис «Ноттингем Форест» билан шартнома имзолади
Фото: Ноттингем Форест

“Ноттингем Форест” Дуглас Луис билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Футболчи “Ювентус”дан яна АПЛга қайтди.

Англия клуби 27 ёшли яримҳимоячини сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олди. Бу ижара келишуви орқали “зебралар” 3 млн евро ишлаб олди. Тўлиқ трансфер учун эса “ўрмончилар” 4 йил давомида 25 миллион еврони бўлиб тўлашади. Бонуслар ҳисобига бу қиймат 28,5 миллион еврога етиши мумкин.

Бразилиялик футболчи “Ювентус” сафига ўтган йили 50 миллион евро эвазига “Астон Вилла”дан ўтганди. У А Серияда 19 ўйинда иштирок этиб, гол уролмади ва 2 бор сариқ карточка олди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг