Дуглас Луис “Манчестер Юнайтед”га ўтишни истамоқда
“Ювентус” ярим ҳимоячиси Дуглас Луис фаолиятини яна Англияда давом эттириш ниятида. Италиянинг Tuttosport нашри хабар беришича, бразилиялик футболчи айнан “Манчестер Юнайтед” сафида ўйнашни истамоқда. Маълумотларга қараганда, у вакилларига ҳам ушбу трансферни устувор мақсад сифатида кўраётганини билдирган.
“Ювентус” эса Дуглас Луиснинг эҳтимолий кетишига тайёргарлик кўрмоқда. Турин клуби ушбу трансфер доирасида “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Жошуа Зиркзени ўз сафида кўриш вариантни кўриб чиқмоқда. Шу боис томонлар футболчилар алмашинуви бўйича музокаралар олиб бориши мумкин.
Қайд этилишича, Дуглас Луис ва Жошуа Зиркзенинг агентлик алоқалари ҳам ушбу трансферни амалга оширишда муҳим омиллардан бири бўлиши мумкин. Бироқ ҳозирча клублар ўртасида расмий келишув мавжуд эмас ва музокаралар давом этмоқда.
Ҳозирча бу маълумотлар Италия матбуоти тарқатган хабарларга асосланмоқда. “Манчестер Юнайтед” ҳам, “Ювентус” ҳам эҳтимолий трансфер юзасидан расмий баёнот бергани йўқ.