\"Дўстлик Тошкент\" футбол академияси тарбияланувчилари — Ўзбекистон чемпиони!
Тошкент шаҳрида профессионал спорт мактаблари лигаси доирасида 2009-йилда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди.
Қувонарлиси, ушбу нуфузли турнирда Тошкент шаҳар терма жамоаси сафида "Дўстлик Тошкент" футбол академиямиз аъзолари асосий таркибда тўп суриб, чемпионлик унвонини қўлга киритишди. Муросасиз кечган финал баҳсида Тошкент вилояти жамоаси 3:2 ҳисобига мағлуб этилди.
Турнир якунларига кўра, академиямиз тарбияланувчиси Мираҳматов Миродил чемпионатнинг "Энг яхши тўпурари" деб топилди ва махсус мукофот билан тақдирланди
Терма жамоага ушбу мусобақада жамоамиз бош мураббийи Самуғ Дадаев бошчилик қилди. Мураббийимиз бошқарувидаги жамоа турнир давомида юқори профессионализм ва тактик устунлик намоён этди.
Клубимиз раҳбарияти, мураббийлар штаби ва барча ходимлари номидан бош мураббийимиз Самуғ Дадаевни, турнир тўпурари Мираҳматов Миродилни ва чемпионликка эришган барча футболчиларимизни ушбу юксак ғалаба билан муборакбод этамиз!