Дро Фернандес «ПСЖ» сафидаги дебют голи ҳақида: «Мен айнан шу мақсад йўлида бу ерга келганман»
Январ ойи охирида «Барселона»дан «ПСЖ» сафига келиб қўшилган 18 ёшли яримҳимоячи Дро Фернандес парижликлар сафидаги дебют голига муносабат билдирди. Ёш иқтидор соҳибаси Лига 1 доирасидаги «Ницца»га қарши учрашувнинг (4:0) 81-дақиқасида жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.
«Бу ажойиб туйғу. Дастлабки голимни урганимдан жуда бахтиёрман. Мен ҳар доим жамоага ёрдам бериш учун бор кучимни ишга солишга ҳаракат қиламан ва ҳар қандай ҳолатда ҳам тайёрман. Биринчи навбатда, жамоанинг ғалабасидан хурсандман. Биз бу ўйиннинг муҳимлигини билардик ва ўйлашимча, учрашув бошидан охиригача жуда яхши ҳаракат қилдик. Жамоамга ёрдам бера олганимдан мамнунман, айнан шу мақсад йўлида бу ерга келганман ва шартнома имзолаганман», — дея Фернандеснинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Франция чемпионатининг 26 та туридан сўнг «ПСЖ» 60 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.