locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дрис Мертенс 38 ёшида фаолиятини якунлади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дрис Мертенс 38 ёшида фаолиятини якунлади
Фото: Getty Images

Бельгиялик ҳужумчи Дрис Мертенс фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

38 ёшли футболчи сўнгги уч мавсумни “Галатасарой”да ўтказиб, барчасида Туркия чемпионлигини қўлга киритди.

Мертенс фаолияти давомида “Утрехт”, ПСВ ва “Напол”»да ҳам ўйнаган. У Италия клубида 9 мавсум ҳаракат қилиб, икки бор Италия кубоги ва бир марта суперкубокни ютган.

Мертенс 148 та гол билан “Наполи” тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Шундан сўнг у Туркияга йўл олганди.

Маълумот ўрнида, у Бельгия терма жамоаси сафида 109 ўйинда 21 гол урган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг