locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Драган Черан: «Асосийси, жамоамиз ғалаба қозонди»

Жамоа сардори клуб матбуот хизматига баҳс борасида қисқача интервью берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Драган Черан: «Асосийси, жамоамиз ғалаба қозонди»
Фото: Андижон ПФК

“Андижон”нинг янги трансферларида бири, тажрибали Драган Черан илк турни бошқа жамоадошлари каби ажойиб ўтказди ва рақиб дарвозасини ишғол ҳам қилди. Жамоа сардори клуб матбуот хизматига баҳс борасида қисқача интервью берди.

- Драган, ғалаба билан табриклайман. Таассуротлар қандай?

- Раҳмат. Жуда қийин ўйин бўлди. Гарчи биз 4:0 ҳисобида ютган бўлсак-да, ўзига яраша оғир кечди. Худога шукурки, мана шундай осон ўтмаган беллашувда ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Албатта, вазиятлардан унумли фойдаланиб, бундай мухлислар олдида ғалаба қозонишимиз керак эди.

- Ҳисобнинг 4:0 бўлишини кутганмидингиз?

- Йўқ, буни кутмагандик. Аммо ўйинда шундай натижа юзага келди. Албатта, биз бунга ҳаракат қилдик. 4:0 - бу ўйлайманки, ажойиб натижа.

- Сизда тўпурарлик салоҳияти мавжуд ва илк турданоқ гол уришни бошладингиз. Бу тўпурарлик курашидаги дастлабки юришингизни англатмоқда...

- Ҳужумчилар ўртасида тўпурарлик учун пойга бошланди. Бу ёғини кўрамиз. Асосийси, жамоамиз ғалаба қозонди. Биринчи навбатда индивидуал натижа эмас, балки жамоанинг муваффақияти муҳим.

- “Бобур арена”даги атмосферани кўрдингиз ва қандай таърифлайсиз?

- Атмосфера супер, буни таърифлашга сўз йўқ. Жуда зўр, мухлисларга катта раҳмат. Ҳар ўйинда жамоамизни мана шундай қўллаб-қувватлашларини кутиб қоламиз.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг