locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Драган Черан «Андижон» билан шартнома имзолади

У Суперлигада 226 ўйинда рақиблар дарвозасига 147 та тўп киритган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Драган Черан «Андижон» билан шартнома имзолади
Фото: Андижон ПФК

Янги мавсум учун селекция ишларини давом эттираётган «Андижон» навбатдаги трансферни амалга оширди.

Ўзбекистон чемпионатида тўп суриб энг яхши легионерлардан бири бўлиб келган тўпурар ҳужумчи Драган Черан билан шартнома имзоланди. У ортида қолган мавсумни “Насаф” сафида ўтказди.

Маълумот учун, Драган 1987-йилнинг 6-октябр куни Сербияда таваллуд топган. Тажрибали футболчи фаолияти давомида “Смедерево 1924” (Сербия), “Пожаревас” (Сербия), “Вестерло” (Бельгия), “Хапоэль Хайфа” (Исроил), “Маккаби Нетания” (Исроил), “Симург” (Озарбайжон), “Хаджер” (Саудия Арабистони), “Вардар” (Македония), “Пахтакор” ва “Насаф” клубларида тўп сурган.

Чераннинг юртимиздаги фаолияти 2016-йилдан бошланган. У 2019-йилдан 2024-йилгача кетма-кет 6 марта Ўзбекистон чемпионати тўпурарига айланган. Бу борада Черан Ўзбекистон чемпионатида мутлақ рекордчи саналади.

Драган фаолияти мобайнида шу пайтгача 538 та ўйинда майдонга тушиб 239 та гол урган ва 57 та голли узатмани бажарган.

Жумладан, Суперлигада 226 ўйинда рақиблар дарвозасига 147 та тўп киритган.

Шунингдек, Черан 5 карра Ўзбекистон чемпиони, 3 карра Суперкубок ғолиби ва 2-марта Кубок соҳибига айланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг