Довбикнинг «Рома»даги келажаги маълум бўлди
Украиналик ҳужумчининг римликлар билан тузган шартномаси 2029 йилда якунга етади.
ФОТО: Getty Images
Украиналик ҳужумчи Артём Довбик қишки трансфер ойнасидаёқ «Рома»ни тарк этишга тайёр. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Манбага кўра, римликлар январ ойида украиналик форвард билан хайрлашиш вариантларини кўриб чиқмоқда.
Хабарларга қараганда, Довбик Италия А Сериясининг икки номаълум клубига таклиф қилинган.
28 ёшли футболчи бош мураббий Жан Пьеро Гасперини қўл остида етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлаётгани йўқ. Шунга қарамай, Довбикнинг «Рома» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.
Transfermarkt портали унинг бозор қийматини тахминан 20 миллион евро деб баҳоламоқда. Жорий мавсумда Артём Довбик барча мусобақаларда 16 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та голли узатма муаллифига айланган.
Насрулло Каримов
Журналист